ЎҚИТИШ БЎЙИЧА ХИЗМАТ КЎРСАТИШ ЮЗАСИДАН
ОММАВИЙ ОФЕРТА
Тошкент ш. 2025 йил
I. УМУМИЙ ШАРТЛАР
1.1. Ушбу ҳужжат «MENTOREDU» нодавлат таълим муассасасининг (кейинги ўринларда –
Бажарувчи) расмий таклифи ҳисобланади ва пуллик таълим хизматлари кўрсатиш бўйича (кейинги
ўринларда – Хизматлар) шартноманинг барча муҳим шартларини ўз ичига олади.
1.2. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик Кодекси 369 моддаси иккинчи қисмига мувофиқ,
ушбу офертани акцепт қилган юридик ёки жисмоний шахс (кейинги ўринларда – Буюртмачи) қуйида
кўрсатилган шартларни қабул қилганида, Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик Кодекси
370моддаси тўртинчи қисмига мувофиқ Бажарувчи билан мазкур Офертада кўрсатилган шартларда
шартнома тузган деб ҳисобланади.
1.3. Юқорида айтиб ўтилганларга кўра, ушбу оммавий Оферта матнини диққат билан ўқиб чиқинг.
Агар сиз унинг бирор бир шартига рози бўлмасангиз, ушбу Офертани акцептламаслик ҳуқуқига
эгасиз. Ушбу Офертани бошқа шартларда акцептлашга йўл қўйилмайди.
II. ШАРТНОМА МАЗМУНИ
2.1. Ушбу Офертанинг мазмуни Буюртмачига ушбу Оферта шартларига мувофиқ, амалдаги
хизматлар Прейскуранти ва Бажарувчининг методикаси бўйича «Sevimli Ayol 2.0» курсини ўқитиш
юзасидан хизматларни кўрсатиш ҳисобланади.
2.2. Машғулотлар «Бажарувчи» томонидан тузилган онлайн дарслар асосида ўтказилади.
2.3. Бажарувчи исталган пайтда олдиндан «Буюртмачи» билан келишмасдан туриб Хизматлар
прейскурантини ва ушбу Оферта шартларини бир томонлама тартибда ўзгартишга ҳақли, бунда у
ўзгартирилган шартларни ўз ҳудудида эълон қилинишини таъминлаши шарт. Ўзгартирилган
шартлар улар эълон қилинган пайтдан эътиборан кучга киради.
III. ТАРАФЛАРНИНГ ҲУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ
4.1. «Бажарувчи»нинг мажбуриятлари:
Хизматлар кўрсатишни мувофиқлаштириш учун жавобгар шахсни аниқлаш;
Хизматлар кўрсатишга ушбу оммавий Офертада кўрсатилган мууддатлар ва тартибда киришиш;
Ушбу оммавий Офертада кўрсатилган хизматларни «Бажарувчи» томонидан тасдиқланадиган
ўқув режаси ва машғулотлар жадвалига мувофиқ тегишлича бажариш;
Тингловчини Ўқув маркази Қоидалари билан таништириш;
Тасдиқланган ўқув режаси ва ўқитиш дастурига мувофиқ «Буюртмачи»ни тайёрлаш.4.2. «Бажарувчи»нинг ҳуқуқлари:
Қуйидаги ҳолларда ушбу офертани ўқитиш учун тўловни қайтармасдан туриб бир томонлама бекор
қилиш:
«Бажарувчининг» Уставига мувофиқ «Буюртмачи» тингловчилар сафидан чиқарилганида;
«Буюртмачи» томонидан Оферта шартлари бажарилмаганида;
«Буюртмачи» узрли сабабларсиз машғулотларни рад этганида.
4.3. «Буюртмачи»нинг мажбуриятлари:
Танланган ўқув курси учун ушбу шартноманинг ажралмас қисми бўлган амалдаги прейскурант
асосида тўловни ўз вақтида тўлиқ тўлаш;
«Бажарувчи» томонидан ўрганиладиган дастур бўйича кўзда тутилган билимларни эгаллаш;
Олинган ўқув-методик ва дастурий материаллардан нусха олмаслик ва уларни нусха олиш
мақсадида учинчи шахсларга бермаслик;
4.4. «Буюртмачи»нинг ҳуқуқлари:
«Бажарувчи» томонидан ўрнатилган ўқитиш дастури доирасида ўқитиш муддатини билиш;
Ўқитиш жараёни, билимлар, малакаларни баҳолашга тааллуқли, шунингдек бу билимлар мезони
тўғрисидаги тўлиқ ахборотни олиш.
IV. БАЖАРИШ МУДДАТЛАРИ
5.1. «Бажарувчи» унинг ҳисоб рақамига олдиндан ҳақ тўланганида ва онлайн ўқувчилар гуруҳи
(тингловчилар) шаклланиб бўлиши билан хизматларни ташкил қилишга киришади.
5.2. Хизматларни кўрсатиш муддати ва онлайн машғулотлар сони – «Бажарувчи»нинг методикасига
мувофиқ белгиланади, «Буюртмачи» бу тўғрисида баҳслашишга ҳақли эмас.
V. ХИЗМАТЛАР НАРХИ ВА ҲИСОБ КИТОБЛАР ТАРТИБИ
6.1. «Бажарувчи»нинг хизматлари нархи «Буюртмачи»нинг танлаган тарифига биноан 100%
олдиндан тўланади.
6.2. «Бажарувчи» томонидан «Буюртмачи»га онлайн дарсларга кириш имконияти берилганидан сўнг,
«Буюртмачи» маълум бир сабабларга кўра онлайн курсда ўқишни истамаса, «Буюртмачи» 3 кун
ичида тўланган тўловни қайтариб олиш ҳақида ариза бериши керак бўлади ва тўлов 20% пеня ушлаб
қолинган ҳолда қайтариб берилади.
6.3. Онлайн дарсларга киришга рухсат олинганидан сўнг «Буюртмачи» томонидан 3 кундан кейин
тўловни қайтариш тўғрисида ариза берилган тақдирда, онлайн курс тўлови қайтариб берилмайди.
6.4. Тўлов Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида рухсат этилган исталган усулда, шу жумладан
электрон тўловлар тизими орқали амалга оширилиши мумкин.
6.5. Пул маблағи «Бажарувчи»нинг ҳисоб рақамига келиб тушган сана тўлов санаси ҳисобланади.6.6. Ўқувчи бирор бир сабабларга кўра онлайн машғулотларга қатнашмаганида «Буюртмачи»
томонидан тўланган тўлов қайтариб берилмайди.
VI. ТАРАФЛАРНИНГ ЖАВОБГАРЛИГИ ВА НИЗОЛАРНИ ҲАЛ ҚИЛИШ ТАРТИБИ
7.1. Ушбу оммавий Офертанинг шартларини бажарилмаслиги ёки лозим даражада бажарилмаслиги
учун тарафлар Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида кўзда тутилган жавобгарликка эга
бўладилар.
7.2. Ушбу шартномадан келиб чиқадиган барча низолар ва келишмовчиликлар имкони борича
тарафлар ўртасида музокаралар олиб бориш орқали ҳал қилинади.
7.3. Ушбу шартнома бажарилиши жараёнида юзага келган низолар судга қадар (даъво берилгунга
қадар) тартибга солиниши шарт. Даъволарни кўриб чиқиш муддати уни иккинчи Тараф олган
кундан бошлаб 15 (ўн беш) календар кунини ташкил қилади.
7.4. Низоларни музокаралар олиб бориш йўли билан ёки даъво бериш тартибида ҳал қилиш имкони
бўлмаганида Тарафлар уни «Бажарувчи»нинг жойлашган ўрни бўйича тегишли судга шартномани
судда кўришга тегишлилик тартибида кўриб чиқиш учун топширадилар.
VII. БОШҚА МУҲИМ ШАРТЛАР
8.1. Ушбу шартномада кўзда тутилмаган бошқа барча масалаларда тарафлар Ўзбекистон
Республикасининг амалдаги қонунчилигига таянадилар.
8.2. Ушбу оммавий Оферта ўқиш учун олдиндан тўланган тўлов (пул маблағи) Бажарувчининг ҳисоб
рақамига тушган кундан кучга киради ва «Буюртмачи» учун мажбурий ҳисобланади.
VIII. ТОМОНЛАР ҲАКИДА МАЪЛУМОТЛАР
«БАЖАРУВЧИ»:
«MENTOREDU» НТМ
Манзил: Тошкент шаҳри, Яшнобод тумани, Пахлавон Махмуд кўчаси, 26.
СТИР: 310 946 225
Ҳ/р.: 2020 8000 2057 2077 2001
«ОРИЕНТ ФИНАНС» банкининг Тошкент филиали
МФО: 01071 ОКЕД: 85590
Телефон: +998 78 113 67 17